Ассалому алайкум! Устозлар ман биродаримга савдо ҳақида айтган гапим яъни олдиларига мижоз келса ўзинда йўқ нарсани сўраса насия савдо қилинглар. Масалан ёндаги дўкондан 65.000 олса 70.000 сотадиган бўлса у мижоз олса олди олмаса ҳам ўзингда мулк бўлиб қолиши керак дедим. Нотўғри гапирмадимми?
– Ва алайкум ассалом! Қўшни дўконда бор менда йўқ дейишни ҳам ўрганишсин. Валлоҳу аълам!