Ассалому алайкум! Мен 1хбет янги спортига пул тикаман. Ўзимни тўхтатолмаяпман. Ўйин харом тўғрими? Қанақақип тўхтатаман? У ўйинга 1 ярим миллион пул ютқаздим, нима қилай?
– Ва алайкум ассалом! Аслида инсон гуноҳ ишларга ҳаромхўрлигидан қўл уради. Чунки ҳар бир нарсани ўз таъсири бўлганидек ҳаром таомнинг таъсири шуки, у инсонни гуноҳга бошлайди. Гуноҳ ишларга машғул бўлган инсонларни кузатсангиз топиши тутишида шубҳа бор. Ёмон томони у гуноҳдан тўхтай деса ҳам тўхтолмайди. Чунки егани куч қувват бўлганидек гуноҳга ҳам ундовчи бўлади. Шунинг учун тўхтатинг, луқмангизни покланг, нажосатни нажосат билан юваман деманг. Бир оз қўпол сўз ишлатган бўлсак сизни фойдангизга бўлсин деган мақсадда айтдик. Аслида ҳақиқат ҳам шу. Валлоҳу аълам!