Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ушбу ташкилоти иши халолми

15:07 / 26.05.2023 | Жавлонбек | 413

Ассалому алайкум! Жасорат, ҳалоллик, содиқлик ва жамоавий руҳ корпоратив маданиятидир. 1. Болд: Биз қайта тикланадиган энергия соҳасида жаҳон етакчиси бўлишимиз мумкинлигига ишонамиз. Биз рақобатбардош ва самарали энергия ечимларини ишлаб чиқиш, лойиҳалаш ва амалга ошириш учун глобал миқёсда ишлашга журъат этамиз. 2. Яхлитлик: Қайси вақт ва жойда бўлишимиздан қатъий назар, биз ҳалоллик билан ишлаймиз. Биз бир хил қоидаларга амал қиладиган ҳамкорлар билан ишлаймиз. Бизнинг ахлоқий ёндашувимиз глобал бизнесимиз учун бойликдир. 3. Мажбурият: Биз ички ва ташқи барча мажбуриятларимизни бажарамиз. Биз машаққатли меҳнатга ишонамиз ва буюк ишларни кўришдан завқланамиз. 4. Жамоа руҳи: Биз бир-биримизга содиқмиз ва қаттиқ жамоани шакллантирамиз. Биз компаниямиз, мақсадларимиз ва ютуқларимиз билан фахрланамиз.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Биз буни молиявий пирамида деб билдик. Молиявий пирамидага пул тикиш ҳам фойда олиш ҳам ҳаром. Берадиган ўша “шарт” ва “вазифа”лари кўзбўямачилик учун холос. Ҳозирги кунда аввалдан катта миқдорда депозит талаб қилиб, сўнгра ўша пулини кунма-кун ёки ойма-ой бериб бориши ва охирида кўпайтириб қайтаришни ваъда қилаётган ва орага турли хил “вазифалар” бериб борадиган фирибгарлар кўпайиб кетди. Улар бераётган вазифалар кўзбўямачилик учун бўлади холос. Аслида эса уларнинг мақсади ё молиявий пирамида тузиш ё инсонларни пулини олиб алдаб кетиш бўлади. Шундайлардан бўлиб қолманг. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat