Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Турли фитналар тўғрисида

00:42 / 24.11.2019 | Shosaid | 3608

Ассалому алайкум! Яқин яқин кунларда кўпчилик мусулмонларнинг орасига фитна тарқатаётган инсонлар жуда кўпайиб кетмоқда. Ижтимоий тармоқлардаги ҳар ҳил саҳифа ва каналлар орқали сиз устозлар "Зикр аҳлидан сўранг ҳайъати"га берилган саволларга жавобларни ҳам қўйиб, ёки раҳматли узтозимиз Шайх ҳазратларини жавобларини ҳам рўкач қилиш омма орасида жуда ёйилиб кетди. Ачинарлиси шуки буни нотўғри йўлда ишлатиб Ўзбекистондаги мусулмонларни иккига ажратиб юборишмоқда. Яқинда ўзимда ҳам ҳудди шундай ҳолат бўлди. Бир яқин танишим ҳамкасбим бундай "сохта" каналларга аъзо бўлиб юрар эди. Аввалига уларнинг нотўғри йўлда эканлигини тушунтирган эдим ва бундай каналлардан чиқиб кетиш ва умуман эшитмасликка тарғиб қилдим. Орадан бир қанча вақт ўткандан кейин унинг фикри ўзгариб қолди. Энди эса у ҳам уларнинг даъвосига қўшилиб имомларни кофирга чиқариш, айбини қидириш ва биз қилаётган ҳамма ишлар нотўғри эканлигини таъкидлаб умматни иккига бўлишга ҳизмат қилмоқда. Сизлардан жуда катта илтимосим бу йўлда инсонларни тўғри йўлга қайтаришликка ёдам беринглар ва иложи бўлса ҳозир берадиган саволларимни қайси китобдан олинганлиги қаерда қандай ҳадис бўлса ҳаммасини кўрсатиб нега айнан бизнинг Ханафий мазҳабида бу йўл танланганлигини, бошқа олиму имомларнинг фикрлари билан таққослаб батафсилроқ тушунтириб берсангизлар. Чунки ҳат ҳам мен улар билан тортишсам исботи йўқ нарса қайси китобда ёзилган деб даъво қилишяпти ва мен уларга ҳудди таслим бўлгандек уларнинг йўли тўғри ҳисоблаяптилар. Бу исботлар ман учун эмас балки уша ўзларини салафларга эргашаётган инсонларга тегишли бўлсин. 

1) Намозда қўлларнинг ҳолати киндик остига қўйиб турилиши баъзи ҳадисларда киндик истида, Пайғамбаримиз соллАллоҳу алайҳи васаллам юраклари устига ҳам қўйиб турган эканлар. Нега айнан биз киндик остига қўлларни боғлаб қўямиз? 

2) Намозда қўлларнинг қулоқ баробарида кўтарилиши, баъзи ҳадисларда Пайғамбаримиз алайҳиссалом қўлларини елка баробар котарган эканлар шунга ойдинлик киритиб беринг илтимос! 

3) Имом Ахмад Рифоий ҳақида. У киши ростан ҳам Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг қабрлари олдида муножот қилиб уларнинг муборак қўлларини ўпканмилар бунга олдиларидаги муридлари ҳақиқатан ҳам гувоҳ бўлишканми? Шайх ҳазратлари "билмадим бўлган бўса бўлгандир бунга илмимиз йўқ" деб жавоб берган эмишлар шу ҳақиқатми ва биз қайси йўлда бўлишимиз даркор? 

4) Намоздаги оёқлар ҳолати қандай? Елка баробаридан катта очиб бўлмайди бед айтишади имомларимиз ва биз бинга амал қиламиз аммо "салафлар изидан кетаётганлар" бунга қарши. Буни ҳам тушинтириб ўтсангизлар. 

5) Биз агар буюк имомлар гапига эргашсак улар сан имомлага эргашасанми ёки суннатга деб савол беришяпти. Ахир бу буюк имомлар ҳам суннатга энг тўғри амал қилиб келган инсонларку( Абу Ҳанифа роҳимаҳуллоҳ ҳақида) 

6) Мавлид ўқиш бидъат деб айтишмоқда. Гўёки шунча олимлар авлиёлар бу ишни уша 4-5 асрладан бери қилиб келишади. Уларнинг даъвоси салафлар даврида мавлидни нишонлашганми нега улар нишонлашмаган бўлса биз нишонлашимиз керак деган. 

7) Жумъа билан табриклаш. Бу ҳам ёмон бидъат эмиш уларнинг наздида. 

8) Тариқатлар адашганми ёки йўқ( шахсан менга берилган савол эди мен бунга ожизман илмим етмайди шунинг учун сўрадим) 

9) Умматнинг 73 фирқага бўлиниши ҳақидаги ҳадис борми? Аллоҳ ҳаммамизни ўз тўғри йўлидан адаштирмасин


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом!

1-2). Энг ачинарли нарса шу. Биз ихтилоф қилиб тортишаётган нарса аслида ҳеч ҳам тортишишга арзигулик иш эмас. Сиз сўраган қўлни кўтариш, киндик ости ёки тепасига қўйиш ҳаммаси жоиз. Фақат ҳадисларнинг санадларини ўрганиб чиқилганда бири бошқасидан афзаллиги маълум бўлади холос. Аслида қўлни боғлаш ёки боғламаслик ихтилофли масала эди. Сиз айтган бу нарсани асло тортишманглар. Фақат фитна чиқармаслик тарафдори бўлинглар. Азалдан тўрт мазҳаб билан биргаликда аҳли ҳадис, аҳли зоҳир, яъни ҳадисларни фақат зоҳирини олувчи жамоа ҳам бўлган. Тўрт мазҳаб уламолари уларни аҳли сунна вал жамоадан ташқари кофир деб ҳукм чиқармаганлар. Энг ачинарлиси улар мазҳаб эгаларини кофирга чиқариб, умматни парчалашга хизмат қилаётганлари. Аллоҳ таоло Қуръон каримда  "Бўлинманглар"деб марҳамат қилган. Уларда инсоф бўлганида эди (баъзиларида бу аъло даражада ҳам топилади) бошқа мазҳабдаги амаллари ҳам ҳадисларга суянганини зикр қилишган бўлар эди. Умматни илмда тоғ бўлганлари ўша ҳадисларга амал қилганлари бўлганини айтишган бўлар эди. Ажабланарлиси улар ўзлари бизни юртда даъво қилаётган амалларини маҳкам ушлаб амал қиладиган бошқа мазҳабдаги кишилар олдида уни зиддини даъво қилиб фитна чиқаришларидир. Сиз “Ихтилофлар сабаблар ечимлар” китобини ўқисангиз кўп нарсаларни билиб оласиз. 

3) Биз бу оддий бир воқеъани нимасида шак қилаётганлари ёки нимасини инкор қилаётганларини тушунмадик. Валийларнинг кароматиними ёки у воқеъани ривоят қилган ровийлар санадиними. Иккисида ҳам ҳеч қандай шак йўқ. Агар мақсадлари халқни тушунчасидан фойдаланиб уламоларни бадном қилмоқчи бўлишса бу йўлдан қайтсинлар. 

4). Қизиқ томони ўша далил қилиб келтираётган ҳадисларини ҳамма лафзларига ўзлари амал қилишмайди. У ерда тиззаларни ҳам тиззаларга ошиқни ошиққа ёпиштиринглар дейилган. Ундай қилинадиган бўлса хунук бир манзара пайдо бўлади. 

5). Улар бу борада ҳам хато қилишади. Биз имомларни оят ҳадисларни шарҳловчиси ва биздан кўра яхшироқ тушунган деб биламиз. Улар эса имомларни пайғамбарнинг қаршисига қўйилган одам деган айбни қўйишади. Имомлар шориъ эмас, шориҳ. 

6). Биз ва устозларимиз ҳам шариатда туғилган кунни нишонлаш йўқ деб айтамиз. Халқ ичида мавлуд деб номланган маросимни эса сийрат мажлиси деб ҳисоблаймиз ва буни йил бўйи давом этишини тарафдоримиз. 

7).  Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Мусулмон киши ўз биродарига буни суннатда собит булган деб ҳисобламасдан, бу амалда давомли бўлмаган ҳолда фақат дуо маъносидагина гоҳида айтадиган бўлса, зарари йўқ.

8). Ҳозирги кундаги аксар тариқатлар руҳий тарбия шаклидан чиқиб кетган. Ҳақиқий руҳий тарбия устозларига шогирд тушиш зарурий ишлардан. 

9). Бор.  Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat