Ассалому алайкум! Яқинда қизиқ холат рўй берди, бир жанозада ўтирувдик, маййитга жаноза ўқилишидан олдин бир нотаниш инсон имомни олдига келиб алланималарни айтди пичирлаб, кейин билсак маййит атеизм ғояларини олға сурган бадбахт инсон экан, буни ўша инсондан бошқа гувох айтмади, имом эса жаноза ўқишдан бош тортиб чиқиб кетти, аксар инсонлар хам жанозадан туриб кетишди, мен эса кузатишда давом эттим кетмадим, аммо қизиғи шундаки ота хаммасини ёлғон деди маййитга бошқа биров жаноза ўқиди ва тобутни қариндош ва дўстлар кўтариб қабристон томон кетишди мен эса уйга кеттим ва жанозага қатнашмадимам, маййит мусилмонлар қабристонига кўмилган билишимча. Юқоридаги холатнинг ечими қанақа динимизда?
– Ва алайкум ассалом! Аниғини билиш керакда. Ростдан атеист бўлган бўлса унга жаноза ҳам ўқилмайди, мусулмонлар қабристонига кўмилиш ҳам жоиз эмас. Валлоҳу аълам!