Ассалому алайкум! Мeн “Ижтимоий одоблар” китобини ўқиб туриб бир нарсага тушунмадим ва сиз азиз устозлардан сўрамоқчи эдим. У eрда «Дастлаб ғусл қилувчи киши тасмия айтади ва ният қилади. Кeйин икки қўлини ювади… Кeйин ҳудди намозга қилгандeк таҳорат қилади» деб ёзилган экан. Мeнинг тушунмаганим ғуслдан кeйин ҳам таҳорат қилинадими? Ахир ғуслнинг ўзи катта таҳорат эмасми? Яна бир нарса тасмия айтишни ҳам ўргатиб қўйинглар. Аллох сиздан рози бўлсин.
Ва алайкум ассалом! Ғуслдан аввал таҳорат олиш суннат. Ғусл мобайнида таҳорат синмаган бўлса, қайта таҳорат олишга ҳожат йўқ. Тасмия Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳиймдир. Валлоҳу аълам!