Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Масжидда гапириш

00:00 / 12.10.2011 | eski savollar | 2034
Ассалому алейкум шайҳ ҳазратлари.Мен араб давлатларидан бирида ишлайман,бу ерда масжидга кириб намоз уқиётганимда атрофдагилар бор овози билан гаплашиб утиради,базида сураларда адашиб кетаман.Бир неча марта улар билан тортишиб қолдим,қаттиқ қаттиқ гапиришгаям тогри келди.Шунда биттаси менга масжидда гапирмасин деган ҳукм биронта ҳадисда келганми ёки қуронда ёзилганми деди.Мен биронта бунақа ҳадис билмаганим учун ҳадисда ёзилиши шартмас,агар намозимда адашиб кетсам сен гуноҳкор боб қоласан дедим.Шайҳ ҳазратлари нега араб давлатлари исломнинг ватани бола туриб бу нарсага этибор беришмайди,ёки бу нарса мен уйлаганчалик унчалик айбли иш эмасми? Аллоҳ сизга бу дунёда ҳам,у дунёда ҳам авф ва офият берсин.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Соиб ибн Язийд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Масжидда турган эдим. Биров менга тош отиб қолди. Назар солсам, Умар ибн Хаттоб экан. У менга:«Бориб, ҳов анови икковини олдимга олиб кел», деди. Мен бориб икковини олиб келдим. Бас, у:«Икковингиз кимсиз ёки қаердансиз?!» деди. «Аҳли Тоифдан», дейишди. «Агар шу ерлик бўлганингизда кунингизни кўрсатар эдим. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг масжидларида овозингизни кўтарасизлар-а!» деди». Бухорий ривоят қилган.Ушбу ривоятдаги ҳодиса Умар ибн Хаттоб розиял¬лоҳу анҳунинг халифалик вақтларида бўлиб ўтган. Тоифдан Мадинага келган Бани Сақийф қабиласидан бўлган икки киши Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг масжидларида овозларини баланд кўтариб гаплашаётган эдилар. ҳазрати Умар секин тош отиб, Соиб ибн Язийд розияллоҳу анҳуни ўзларига қаратдилар ва бақираётган икковини бу ёққа олиб кел, деб ишора қилдилар. Кейин ривоятда айтилган ишлар бўлиб ўтади.Ушбу ривоятдан олинадиган фойдалар:1. Масжидда баланд овоз чиқариб бўлмаслиги.2. Масжидда бировни чақирмоқчи бўлса, имо-ишора қилса маъқуллиги.3. Масъул ходим масжид одобларига риоя қилинишини кузатиб туриши, уларни бузганларга чора кўриши кераклиги.4. Масжид одобини бузган беодобни сўроқ қилиш мумкинлиги.5. Ҳукмни билмаган, бошқа томондан келган одамни¬ дарҳол жазоламасдан, аввал огоҳлантириш кераклиги.¬6. Билиб туриб масжид одобини бузган, унда бақир-чақир қилганларни жазолаш мумкинлиги.

Топ рейтинг www.uz Openstat