- Аллоҳ хайрингизни берсин! Жуда ҳам улуғ иш бўлибди. Аллоҳ муборак қилсин! Янги мусулмон бўлган биродаримизга мендан салом ва табрик етказинглар. У кишининг ўзи сўраса, қазо қилган намозларини ўқишни тавсия қилинглар. Сўрамаса, ҳозирча индамай туринглар. Кейинроқ айтасизлар. Рус тилида менинг “Иймон, Ислом, Қуръон”, “Васатия ҳаёт йўли”, Ҳадис ва Ҳаёт”нинг 1,2,3-жузлари чиққан, ўшаларни у кишига топиб беринглар. Яна бошқалари ҳам чиқмоқда уларни ҳам топишга ёрдам берасизлар, иншааллоҳ!