Ассалому алайкум фазилатли Шайх Ҳазратлари. Аллоҳ Фирдавс жаннатида, Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо соллаллоҳи алайҳи вассалламнинг ёнларида, сиз-у бизга жамолини кўришликни насиб айласин ! Ҳазрат масжидимизнинг имоми намозни жуда ҳам тез ўқийди. Биз ҳам намоздан сўнг оятул курсини тинглаб, тасбеҳ айтиб, Қуръон қироатини эътибор ила эшитишни истаймиз. Аммо бунга улгуриш жуда қийин. Намозни тез ўқий десак ҳарфлар махраждан чиқмай, ҳушу-ҳузу бутунлай йўқолади. Бу тушунчалар имомимизга ёдми деб ўйлайман, валлохи аълам. Энди имомимизни устидан арз қилишга қарор қилдим. Ҳазрат илтимос маслаҳат беринг. Қайерга мурожаат қилишим керак? Илтимос батафсил маълумот берсангиз. Тегишли жойларга мактуб ёзиш керак бўлса, шу манзил (имкони бўлса интернет орқали мурожаат қилиш манзили) ни маълум қилсангиз. Учрашиш лозим бўлса ҳаттоки боришга ҳам розиман. Аллоҳ розилиги учун. Биродарлар сизларда ҳам агар шу ҳақида маълумот бўлса, манга шахсий мактуб орқали маълум қилишингизни илтимос қиламан. Жавобингиз учун ташаккур.