Ассалому алайкум! Устозлар, биз дўстларим билан устачилик қиламиз. Бази жойларда жойнамоз камлик қилади, ердаги гиламлар пок ёки нопоклигини билмаймиз. Шунда бор жойнамозни оёғимиз тагига соламизми ёки сажда қиладиган жойимизгами?
– Ва алайкум ассалом! Жойнамоз бўлиши шарт эмас. Покиза бирор нарса бўлса ҳам бўлади. Картон, тахта, фанер каби пок нарсалар ҳам бўлаверади. Валлоҳу аълам!