Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қўлма қўл олди сотти?

18:54 / 01.12.2019 | BahriddinBuhoriy | 1989

Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар. Ҳазрат роҳимаҳуллоҳ билан қуйидаги савол жавобимиз бўлиб ўтган эди: Омонатда сақланаётган доллар эвазига сўм бериш. 

Поччам ҳориждалар. Шунинг учун опамнинг доллорини сақлаб бераман. Унга сўм керак бўлса ўзим бериб юборсам жоизми ёки доллорни қайтариб бериб қўлма қўл сотиб оламанми? Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ жавоб берди: Ўша бериш вақтидаги нарх билан берсангиз қўлма қўл бўлади. 

Савол: Ҳозирда мен иккинчи шахсга 1000$ беришим керак бўлса-ю менда фақат 300$ ва қолганига сўм бермоқчи бўлсам қолган 700$ га бозор нархини келишиб олиб сўм бериб юборсам қўлма қўл олди сотди шарти юзага чиқадими? Ёки аксинча бозор нархида тўлиқ сўм бериб юборсам ҳам жоизми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Бунда сиз қарзингизни узган бўласиз. Бунда қўлма-қул бўлиши шарт эмас. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat