Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Тиббиёт

14:21 / 07.12.2019 | Sayfulloh | 2503

Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар аввалги саволимга жавобни 1-қисмига биноан шароитга муофиқ эркак кишига эркак, аёл кишига аёллар хизмат қилишни йўлга қўйдим. 2-саволга жавобингизда “бу ишда иштирок этишингиз зулмга шерик бўласиз” деганингиздан кейин мен ўз таниган билган шифокорларга беморларни МРТ текширувга бонусга қизиқиб жўнатиш зулм эканлигини ва фақат зарур ўринда жўнатиш кераклигини айтиб келмоқдаман, лекин бизга бошқа тиббиёт муассасаларидан хам шифокорлар жўнатишади. Улар билан боғланиб тушунтиришнинг иложиси йўқ, бошқа шифокорлар барибир бонусга қизиқиб беморларни жўнатишмоқда. Хар гал молиявий ахволи оғир беморларни ва ёш гўдакларни текширувдан ўтказганимда сизнинг "зулмга шерик бўласиз" деган гапингиз тинчлик бермаяпти. Шунинг учун бу касбдан кетиш керакмикин деган фикр келиб қолди. Бу ишим қанчалик тўғри билмаяпман.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Аксинча сиз каби виждонли кишилар ўша жойларда ишлашларингиз керак. Қўлингиздан келганча ёрдам қилинг. Қочиб кетиш осон. Қўлингиздан келганича ҳолатни тўғрилашга ҳаракат қилинг. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat