Ассалому Алайкум Шайх Хазратлари.Аёлим тез-тез бетоб бўлиб туради. Ишхонага ёки бирор мехмондорчиликка бориб келса кўпинча мазаси бўлмай қолади. Бир дам солувчи аёлга дам солдириш учун бориб туради. Дам солдиргандан кейин ахволи яхшиланади. У аёл Қуръон суралари билан дам солади. Яна суралар билан ўз-ўзига доим дам солиб юришни тавсия қилади. Шу билан бирга, баъзи гапларни айтиб туради: масалан, "сенга кўз тегибди, бировни юки тушибди, иссиқ-совуқ қилинибди" каби. 1. Шу аёлга бориб дам солдириш мумкинми?2. Яна аёлимга: "Сен ёш болаларга дам солиб туришинг керак экан, ёш болалар ёнинга келганда ихлос, фалақ ва нос суралари билан дам солиб қўйгин " дебди. Шунга амал қилиш мумкинми?
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
1. Мумкин эмас.2. Ёш болаларга мазкур сураларни ўқиб дам солса, бўлади. Аммо мазкура аёлнинг гапи асосида эмас.