Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, мўмин киши йога машқларини бажаришига динимиз рухсат берадими? Йога индуизм ва буддизмдаги йўналишлардан бири экан. Жавобингиз учун раҳмат.
Ва алайкум ассалом! Динимизда уларнинг машқларига ҳожат йўқ. Қолаверса, уларда рукуъ даражасига етиб салом бериш, ёки буддларини улуғлаш каби ҳолатлар бўлса, умуман жоиз эмас. Валлоҳу аълам!