Ассалому алайкум! Биз кўп қаватли уйда кўпчилик турамиз ва бу жойда жойлашган масжидлар биздан анча узоқда, азон товуши эшитилмайди. Мен кўчада ёки ишда ёки уйда вақтларимда намоз вақти кирганидан ярим соат ўтиб азон айтмасдан ўқиман. Шу жоизми? Бордию жоиз бўлмаса шу пайтгача ўқиган намозларимни қайта ўқишим керакми? Кўп қаватли уйда кўпчилик истиқомат қилади бошка юрт вакиллари азон айтсамми йўқми деб ўйлаб қоламан.
– Ва алайкум ассалом! Қайта ўқимайсиз. Ўзингиз эшитадиган даражада айтсангиз ҳам бўлди. Валлоҳу аълам!