Ассалому алайкум! Саволим: Одатда икки ишдан бирини танлашга иккиланганда истихора қиламиз. Энди масала шундай, бирор касбни танлашга иккиланаётган одам ҳам истихора қилиб кўриши мумкинми? Бунда танланадиган иккинчи иш йўқ. Ҳалол касб қилиш ўзимни ва қарамоғимдагиларни таъминлаш учун нима ишга қўл уришга иккиланаяпман.
Ва алайкум ассалом! Фақат икки ишдан бирини таншлашдагина истихора қилинмайди, балки ҳар бир ҳолатда истихора қилиш суннатдир. Сизга бирор иш таклиф қилинганда ўша ишни қилиш ёки қилмасликни ҳам истихора қилишингиз мумкин. Валлоҳу аълам.