Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Покланиш

17:08 / 12.12.2019 | Muhammadali | 3990

Ассалому алайкум! Бир саволда ўқиб қолдим, агар нажосат 2,975гр дан кам ёки пиёланинг орқасичалик кийимга тегса ўша кийимда намоз ўқиш жоиз экан. Шуни батафсилроқ ёритиб берсангизлар хурсанд бўлардим. Тушунишимча, суюқ нажосат кийимга тегиб намлик тарқалганда пиёланинг орқасичалик бўлса намоз ўқиш жоизми? 

2). Агар жоиз бўлса ўша жойимни алмаштиришга шароит бўлса ҳамми? 

3). Ичи келгандан сув билан ювмасдан аввал қуруқ кейин нам (влажный) салфетка билан яхшилаб артиб ташлаш мумкунми? 


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! 1). Жоиз. Саҳобалар даврида ҳожатдан чиққанлар сув топилмаган вақтларда кесак билан тозаланиб кетишаверган. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам буни билиб туриб ҳам унга индамаганлар. Кейин қўлни ювиб таҳорат олиб намозни ўқийверганлар. Ҳаммамизга маълумки кесак билан нажосат чиққан жой тўлиқ пок бўлмайди. Шундай бўлсада Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам эътироз билдирмаганлар. Фуқаҳолар ушбу ҳадислардан инсоннинг баданида ахлат чиқадиган тешикни ҳожатдан кейинги тозалангандан кейин қолган миқдоричаси афув, яъни зарари йўқ деганлар. Савол сўраганларга дирҳам миқдорича деб айтганлар. Бизнинг уламолар эса ҳаммани ҳар куни кўз ўнгида бўлиб турадиган пиёланинг кетича деб тушунтирганлар. Чунки ўша вақтдаги бир дирҳамнинг кенглиги ҳозирги кунимиздаги пиёлаларнинг орқаси миқдорича бўлган. 

2). Бўлмаса ҳам. 

3). Мумкин. Кўриниб турган нажосатни салфетка билан тозалаш мумкин. Нам бўлиб турганини салфетка билан тозалаб бўлмайди. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat