Ассалому алайкум Шайх ҳазратлари. Сизни ва барча мусулмонларни Рамазон ойи билан муборакбод этаман.Ҳазрат, Таҳорат оляпганда, айниқса қиш кунлари оёқ ювяпганда пайпоқ таҳоратхона полига тушиб кетади. Бир марта шундай болганда шартта ювиб кийиб олдим. Бу ҳолатда пайпоқни ҳукми қандай болади?Жавобингиз учун олдиндан раҳмат.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Пайпоқ ёки бошқа нарса таҳоратхона полига тушиши билан нажас бўлиб қолмайди. Унга нажас теккани аниқ кўринсагина бўлади.