Ассалому алайкум! Интернет саҳифасида бир постга кўзим тушди. Унда шундай ёзилган коралл калций дори яъни маржон калций Қуръонда ҳам келтирилган эмиш. Ар-Роҳман сураси 22-оят деб ёзиб қўйилбди. Шундан бўлиши мумкинми?
– Ва алайкум ассалом! Бу ўз маҳсулотларини илоҳийлаштиришга уриниш, мусулмонларни эътиқодидан фойдаланишдир. Агар тармоқли тарзда сотилаётган бўлса, савдоси жоиз эмас. Валлоҳу аълам!