Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Намоз вақтлари ва қунут дуоси ўрнига Роббана дейиш

17:04 / 12.12.2019 | Dilafruz | 4325

Ассалому алайкум! 1. Ман намоз вақтларини билмоқчийдим. Масалан пешин ҳозирги кунда 12:17да киряпти. Аср билан вақт оралиғида қанча вақтгача ўқиб олишим керак. Аср вақтини шомгачи? Кейинги намоз вақт кирганча ўқишим керакми. 

2). Витр намозида қунут дуосини китобга қараб ўқийман. Ёдлаганимча "роббана атина" дуосини ўқисам бўладими? 


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! 1). Пешинни аср вақти киргунча асрни эса шом вақти киргунча ўқиб олсангиз бўлди. 

2). Қунут дуоси бор йўғи 8-9 қатор холос. Ҳар куни учтадан сўзини ёдласа(бу қийин эмас) ва ўша ёдлаган сўзини шу кунги витр намозида ўқиса, эртасига яна атига уч дона сўзни ёдласа уни ҳам ўша кунги витрда кечагига қўшиб ўқиса, шундай қилса узоғи билан 5-6 кунда қунут дуосини ҳаммасини ёдлаб олади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat