Ассалому алайкум! Пешин намозини кеч ўқиган эдим, аср яқинлигидан пешинни 4ракат фарзини ўзинигина ўқидим холос. Охирги ракатда аттахиёт ўқиётганимда асрга азон айтиб қолди. Шу холатда намозимга нима бўлади қазо бўлдими?
– Ва алайкум ассалом! Намозингиз дуруст бўлган. Валлоҳу аълам!