Ассалому алайкум! Бир аёл куп йиллар бефарзанд ўтаётган овсинига туғилажак қизини беришни нийят қилган. Овсинлар озаро келишишган, кейин ака-ука хам шу амалиётга изин беришган. Қиз туғилиши билан ака қизини укасини хотинига топширган. Орадан 3 йил ўтиб қизни тарбиясига олган келин болани ота-онасидан ажратган, бир неча йиллардан кейин вазят бироз юмшаган. Мана хозир қиз 15 ёшда. Эндиликда ука хам униниг аёли хам қизни насабий ота-оналаридан қизнинг алоқаларини мутлако узиш пайига тушиб қолганлар. Шу вазятда қизнинг насабий ота-онаси болани ўзларига қайтариб олишларига шаран хаққилари борми? Шу билан бирга қизни 15 йил тарбия қилганлари учун ука ва униниг аёлидан уларнинг ва қизларининг бирор шарий қарзлари бўладими?
– Ва алайкум ассалом! Ота-онаси ким бўлса қайтариб олишга ҳаққи бор. Боққанлар боққанлиги савобига эга бўлишади. Валлоҳу аълам!