Ассалому Алейкум. Биз ёш оила. Худо хохласа якинда ота-она болмокчимиз. Турмуш курганимзада мен умр йулдошимнинг фамилияларига утдим. Булажак болаларимни хам шу фамилияда булишини лозим деб курар эдим. Аммо кайни онам невараларига 40 ёшларида огир касалликдан куз юмиб кетган умр йулдошларини исмларини фамилия килиб бермокчилар. Менинг кунглимга бунака вазият нокулай куринияпди. Сизнинг маслахатингизни сурайман - бу вазият мусулмон динига карши эмасми? Ахир бу боламни бахтсизликга олиб келмайдими?!
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
Бундай қилиш гуноҳ эмас. Болаларнинг бахти ҳам бунга боғлиқ эмас. Ўтиб кетган бобонинг исмини болага қўйиб, фамилияси отасиники каби бўлса ҳам бўлади. Ниятни яхши қилинг.