Ассалому алайкум Шайх Хазратлари. Аллохга бенихоя шукурлар бўлсинки, сиздек инсон билан замондош қилганига! Аллохим сизни умрингизни узун қилсин, соғ-саломат бўлиб юринг!Устоз, мусофир одам фақат фарз намозини қаср қилиб ўқиб (агар мусофир бўлса, лекин фарз намозини тўлиқ ўқиса бўладими?), ва суннатни умуман ўқимайдими?Жавобингиз учун катта рахмат!
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Фарзни қаср қилади. Суннатни юриб турганда ўқимаса ўзининг иши. Жойлашгандан кейин ўқийди.