Ассаламу алайкум! Зикр аҳли ҳайъати Аллоҳ қилаётган ишингизни ажрини тўлиқ қилиб берсин. Саволим айрим китобларда "намозни енги калта кийимда ўқиш мумкин" деб ўқигандим ва мен ҳам ёз ойларида енги калта кийимларда намоз ўқир эдим. "Ислом.уз"да шу ҳақида ўқиб қолдим ва "бундай кийимда намоз ўқиш макруҳ" деган хулосага келдим. Шу тўғрими намозларни енги узун кийимда ўқиш керакми?
Ва алайкум ассалом! “Ҳидоя”нинг хошиясида: “Енги узун кийимни бирор бир ишга тайёргарлик кўраётгандек шимариб ўқишлик макруҳ. Лекин кийимни енги ўзи калта бўлса, макруҳ эмас” дейилган. Валлоҳу аълам.