Ҳазрат, бомдодни уйда ўқиб чиқиб кейин ишхонага борганда "солату шуруқ” ва вақт бўлиши билан "зуҳо" намозини ўқиб олсам бўладими? Ёки бу намозларни фақат уйда дам олиш кунлари ўқиб юрайми? Устоз қайси йўлни маслаҳат берасиз? Ниятим бу намозларни доим бардавом қилиб, берилажак ажр савобларга эришиш. Устоз, биз мусофир юртдаги шогирларизни дуо қилиб қўйсангиз. Аллоҳ илмизни бунданда зиёда қилсин ва кейинги илм учун амалга оширмокчи бўлган режаларизни Аллоҳ ижобат қилсин. Ассаламу алайкум.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
"Солатуш шуруқ”ни қуёш чиқиб бўлгандан кейин, "Зуҳо" намозини чоштгоҳ кирганда ўқиш керак. Бунда вақт эътибори мавжуд, жой эмас. Мазкур вақтларда каерда бўлсангиз, ўша ерда ўқийсиз.