Ассалому алайкум! Мен бир одамдан 2 йил аввал бизнес қиламан деб катта миқдорда қарз олган эдим. У қарзни бир йилдан сўнг беришим керак эди. Афсуски у бизнес планим амалга ошмай қолиб, у одам берган пулни мен билан бирга бизнес қилмоқчи бўлган одам олиб қочиб кетди. Энди менга 1 йилга қарз берган одам қарзмни бер деб қўймаяпти. Уже 2 йил бўлиб кетди деб. Агар пулинг йўқ бўлса кредит олиб, пулини манга бер деб қўймаяпти. Мен кредит олиш харом десам хам, у одам сўз бериб сўзида турмаслик хам харом деб айтаяпти. Устозлар бундай шароитда кредит олишим жоизми?
– Ва алайкум ассалом! Жоиз эмас. Уйингизни сотиб бўлса ҳам қарзингизни беринг. Валлоҳу аълам!