Ассалому алайкум! Таксичиман, мошинамда бировни омонати аниқроқи ароғи қолиб кетди. Мен уни ташлаб юбордим. 3-4 ҳафтадан кейин эгаси топилди. Мен қандай йўл тутаман?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ваалайкум ассалом! Қаралади, агар у ароқ мусулмон бўлмаган ғайридинга тегишли бўлса пулини тўлашингиз вожиб. Мусулмон кишига тегишли бўлса ўзини ҳам пулини ҳам тўлаб берилмайди. Валлоҳу аълам!