Ассалому алайкум! Устозлар сизларга дўстим номидан савол ёзяпман. Мен ҳунармандман мебеллар қиламиз ҳаридорлар мендан сондиқ, стенка, спанлни, шкаф сўрашади. Шкафдан бошқа мебелларни ўзимиз тайёрлаганларимизни сотаман, шкафни эса бошқа уста тайёрлаганини сотаман ва у устадан шкафини неча пуллигини сўраб оламан. Айтган нархидан қиматроқга ўзими мебелларимга қўшиб сотаман. Шкафни устата айтган нархидан қиматроқга сотсам шу менга фойдага қолади. Шу менга ҳалолми?
– Ва алайкум ассалом! Шкаф қилувчи билан шкафларни сотиб беришга шарнома тузсангиз ва хизмат ҳақингизни ҳам тайин қилиб олсангиз жоиз. Валлоҳу аълам!