Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Шериклик бизнес

12:44 / 31.03.2020 | Davron Islomov | 582

Ассалому алайкум! Устозлар бир масала бўйича саволим бор эди. Мен чет элда яшайман, бу ерга келганимда ўртоғларим билан пул ташлашиб бизнес сотиб олган эдик. Менда 50% иккита шеригимда 25% дан улуши бор. 3 та шерик келишувимиза бўйича биттамиза бизнесни бошқаришни бўйнимизага олган эдик. Сабаби бировни бошқарувга қўйсак унга ойлик тўлаш керақ ва у одам биз хохлагандек бошқаришига кўзимиза етмаган эди. Шу сабаблик ичимиза биттамиз бошқариб уша жойда ишлашни зимамизга олган эдик. Яқинда шерикларимизадан бири Ўзбекистонга борганида бир домла билан суҳбатлашиб қолганида, домла унга этибди уша бизнесни бошқарёткан шерик ойлик олишга хақи йўқ дебди. Биз ишлаган одам ойлик олади деб келишган эдик. Шу масала бўйича саволим қуйдадича. Шерикчиликга олинган бизнесда шериклардан бир ойлик олиб шу бизнесда ишлаши нотўғрими? У домлани гапи бўйича ишлаган шерик фойдадан сал кўпроқ улуш олса бўлар экан, ойлик олиб бўлмас экан. Шу масала бўйича маслаҳатингиз керак эди.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Бунинг ечими жуда осон. Ўша ойликка ишлаётган шерик ўзи ишловчи бўлмасдан аввал бу ишни аёлим бажаради деб аёли ишлашга келишади. Аёл ишламасдан эр уни вакили бўлиб фаолият юритиши мумкин. Қолаверса ҳозирги кунда шериклика алоҳида ойликка алоҳида шартнома тузишса жоиз деган фатво берилмоқда. “Шаръий меъёрлар” номли китобда шундай келган. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat