Ҳурматли Шайх хазратлари, бу саволимга ўзингиз, фақат ўзингиз жавоб беришинизни илтимос қиламан. Чунки бу мен учун жуда мухим: -Мени катта қарзим бор. Шуни тезроқ муддата узишим керак. Банкдан фоизли кредит олсам бўладими шу қарзларимдан тезроқ қутилиш учун? Банкнинг қарз устига қўядиган фоизига мингдан-минг розиман ва уни тўлашга қурбим етади ИншаАллоҳ. Илтимос, жавоб ёзинг.
Банкадан олинадиган қарзни тўлашга етадиган қурбингизни ҳозирги қарзга ишлатинг.