Шайх Ҳазратлари! Қимматли вақтингизни аямай саволимни уқиб жавоб бераётганиз учун олдиндан рахмат айтаман.Турмуш уртог'им билан чэт давлатга саёҳатга келдик.Бу ерда аёллар ҳам масжидда жамоат булиб намоз уқишар экан. Мен ҳам уларга қушилиб Жамоат намозини, жума намозларини уқидим. Кейин буни О'збекистондаги қариндошларимга айтсам улар: Гуноҳ булади, аёллар масжидда намоз уқишмайди. дейишди. Мен икки юл уртасида қолдим. Мен аёлларга қушилиб масжидда намоз уқийми ёки қушилиб уқимайми?Илтимос, менга туг'ри юлни курсатинг!
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Бизда аёлларнинг масжидга боргандан кўра, уйда ўқигани афзал дейилади. Бошқа мазҳабларда аёлларнинг масжидга боришига рухсат берилган. Шунинг учун, сиз ҳам бошқа юртда масжидга борганингиз, уларга қўшилганингиз гуноҳ эмас.