Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ваҳҳобийлар ва бошқа саволлар!

00:00 / 14.12.2007 | eski savollar | 5478
Ассалому алайкум Хазрат!Безовта қилганим учун узр сўраб сиздан қуйидаги саволларга жавоб олмоқчиман. 1. Агар иложи бўлса, Ваҳҳобийлар тўғрисида маълумот берсангиз. Хизбут тахрирлар тўғрисида маълумот берган экансиз, жуда тўлиқ бергансиз. Ваҳҳобийлар тўғрисида ҳам шундоқ қилиб берсангиз. кўпгина жойлардан у-бу маълумотлар олдим, лекин улар жуда ҳам қисқа қилиб беришган. умуман олганда бу каби гуруҳлар ҳақида бирор бир китоб ёки маълумотнома борми? Ўзи бу каби савол берганимнинг сабаби бу қанақанги гуруҳ ёки қанаканги йўналиш шу ҳақда билмоқчиман, биласиз бизда ахвол жиндак чатоқ? Озгина у бу нарсалардан тийилиб яхши бўлармикинман десанг, ха вахобийларга ўхшаб қолдинг, нима юриш бу, мундоқ биз билан ҳам ўтириб қўяверинг ичмасангиз хам деб шу каби гапларни айтишади. Сизга оғирлик бўлмасин дея имкони борича қидирдим, энциклопедияда озмунча маълумот бор экан ундан кўнглим тўлмади. Бу форум.исломда қидириш жойи бор экан ундан қидиришни билмадимми ёки ўзи йўқми тополмадим. Хуллас бир тайинли маълумот тополмагач сизга мурожаат қилиб турибман. Суянчиғим сизсиз. Ёрдам қилинг.2. носнинг шариатда халол ёки харомлиги тўғрисида бирор хукм борми? У ҳақда ҳамс тўхталиб ўтсангиз.3. намозни ўқиётганда шими узун бўлса шимариш керакми, ё шундоқ қолгани маъқулми? Бу ҳақда кимдир шимариш керак дейди, бошқаси ундай эмас дейди? Нима қилиш керак?4. Фалсафа, психология, социология китобларини ўқисак бўладими? Сўраганимки, у четдан кириб келган китобларнинг таржимасику(оксфордники)! жавобингиз учун олдиндан каттакон раҳмат.Андижон вилояти, Хўжаобод тумани, Охунбобоев кўчаси 18-уй.Ахмедов Алишер.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

1. Агар иложи бўлса, Ваҳҳобийлар тўғрисида маълумот берсангиз. Хизбут тахрирлар тўғрисида маълумот берган экансиз, жуда тўлиқ бергансиз. Ваҳҳобийлар тўғрисида ҳам шундоқ қилиб берсангиз. кўпгина жойлардан у-бу маълумотлар олдим, лекин улар жуда ҳам қисқа қилиб беришган. умуман олганда бу каби гуруҳлар ҳақида бирор бир китоб ёки маълумотнома борми? Ўзи бу каби савол берганимнинг сабаби бу қанақанги гуруҳ ёки қанаканги йўналиш шу ҳақда билмоқчиман, биласиз бизда ахвол жиндак чатоқ? Озгина у бу нарсалардан тийилиб яхши бўлармикинман десанг, ха вахобийларга ўхшаб қолдинг, нима юриш бу, мундоқ биз билан ҳам ўтириб қўяверинг ичмасангиз хам деб шу каби гапларни айтишади. Сизга оғирлик бўлмасин дея имкони борича қидирдим, энциклопедияда озмунча маълумот бор экан ундан кўнглим тўлмади. Бу форум.исломда қидириш жойи бор экан ундан қидиришни билмадимми ёки ўзи йўқми тополмадим. Хуллас бир тайинли маълумот тополмагач сизга мурожаат қилиб турибман. Суянчиғим сизсиз. Ёрдам қилинг.Ёзган мактубингиз ва сўраган саволингиз учун ташаккур. Шу билан бирга сиз талаб қилган китобни ёзиш бўйича узр айтишга ижозат берсангиз. Бунга бизда вақт ҳам, имкон ҳам йўқ. Ким бирор китоб ёзиб беришни сўраб қолар экан деб ўтирган одам бўлса, билмадим. Биз ҳозирда керакли деб ўйлаган мавзу бўйича китоб ёзишни ният қилганмиз. Бунда мусулмонлар оммасига зарур бўлган мавзу кўзда тутилади. Сизга ўхшаб бировлар билан тортишганда жавоб бера олмай қолган нарса эмас.Сиз бор нарсаларни ўрганиб борганингиз яхши бўлса керак.2. носнинг шариатда халол ёки харомлиги тўғрисида бирор хукм борми? У ҳақда ҳамс тўхталиб ўтсангиз.Шариатда зарарли нарсалар ҳаром қилинган. Ана ўша ҳукмларга қиёс қилиб, носни ҳам зарарли нарса сифатида тушуниш керак.3. намозни ўқиётганда шими узун бўлса шимариш керакми, ё шундоқ қолгани маъқулми? Бу ҳақда кимдир шимариш керак дейди, бошқаси ундай эмас дейди? Нима қилиш керак?Уламоларнинг гапи икки хил бўлгани учун шундай айтишган. Сиз ҳам устозингиз айтганини қилинг4. Фалсафа, психология, социология китобларини ўқисак бўладими? Сўраганимки, у четдан кириб келган китобларнинг таржимасику(оксфордники)!Ўқув барномасида бўлса, ўқилади.

Топ рейтинг www.uz Openstat