Ассалому алайкум! Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қабрларидан бошқа қабрларни зиёрат қилишдан мақсад нима бўлиш мумкин? Агар қабр эгасига савоб умидида борилган бўлса қабрга бормасдан хам Қуръон тиловат қилса савоби бормайдими? Зиёрадан асосий мақсад нима бўлиши мумкин?
– Ва алайкум ассалом! Инсон табиатига баъзи бир нарсаларни таъсир қилиши жойлаштирилган. Масалан қалби қорайиб кетганлар етмни бошини силасин, шунда қалби юмшайди дейилган. Қалбида кибрни хис қилганлар оғир беморларни зиёрат қилсин, кибри кетади дейилган. Шунингдек Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам тез-тез қабрларни зиёрат қилишга буюрганлар. Сабабини баён қилиб у охиратни эслатади деганлар. Қабрга шунинг учун зиёратга борилади. Валлоҳу аълам!