Бу савол ҳар куни такрорланади десак, муболаға қилмаган бўламиз. Умумий қоида, қироатни биладиган одам уни билмайдиган одамнинг орқасидан иқтидо қилмаслигидир. Қироатни билмайдиганлар Аллоҳдан қўрқишлари, ўзларидан ҳақли одам борлигида имомликка ўтмасликлари керак. Акс ҳолда гуноҳкор бўладилар ва унга иқтидо қилган қори киши намозни бошқатдан ўқишига тўғри келади. Бу каби ҳолатларда тушунтириш орқали тажвидни билмайдиган одамларни имомлик қилмаслигини йўлга қўйиш керак.