Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

касамлар

00:00 / 07.06.2011 | eski savollar | 3819
жавасърипт:иф(тйпеоф ЗХЙWйс==тйпеоф алерт)ЗХЙWйс();воид(0);жавасърипт:иф(тйпеоф ЗХЙWйс==тйпеоф алерт)ЗХЙWйс();воид(0); хазрат оллох умрингизни зиёда килсин саволим шундай бази бир инсонлар бировдан ёмонлик ко'рса кайтиб хеч кимга яхшилик килмиман деб касам ичишади ? бу касам хисобланадими ахир инсон оллох ё'лида яхшилик килиши керакку жавобимгиз учун рахмат

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Албатта, яхшилик қилмайман деб қасам ичиш мусулмон одамга тўғри келмайди. Бу ҳақда Аллоҳ таоло “Бақара” сурасида оят нозил қилган:“Аллоҳни, ичган қасамларингиз сабабли, яхшилик қилиш, тақво қилиш ва одамлар орасини ислоҳ этишингизга кўндаланг қилманг. Аллоҳ Самийъ ва Алиймдир.Ушбу оятнинг тафсирида Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳу ва бошқа азизлар:«Қасамингни яхшилик қилишингга тўсиқ қилма, қасамингнинг каффоратини бергинда, яхшилик қилавер», деганлар.Имом Муслим Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадиси шарифда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:«Ким қасам ичса ва қасам ичган нарсасидан яхшироқ ишни курса, қасамига каффорат бериб, яхши ишни қилаверсин», деганлар.Баъзилар, фалон ишни қилмайман, деб қасам ичиб қўяди. Кейин, бу савобли ишни нимага қилмаяпсан, дейилса, қасам ичганман, деб баҳона қилади. Бу оятда мана шу масалага ойдинлик киритиляпти.Аслини олганда қасам ичиш яхши иш эмас. Жиддий, ўзини билган одам керак ишни қасам ичмай ҳам қилаверади. Мабодо, қасам ичиш лозим бўлиб қолса ҳам, бу қасам яхшилик амалга ошиши учун бўлиши керак. Аммо, Аллоҳ таоло номи ила қасам ичишни яхшилик, тақво ва одамлар орасини ислоҳ қилишдек эзгуликларга тўсиқ этиб олиш мутлақо дуруст эмас.

Топ рейтинг www.uz Openstat