Ассалому алайкум! Манга сувчечак чиққан эди аксига олиб тунда эхтилом содир бўлибди. Докторлар ҳозир ҳам яна анча муддат сув теккизиш мумкин эмас дейишяпти. Нима қилишим керак?
– Ва алайкум ассалом! Буни қийин жойи йўқ. Жанобат учун таяммум қилиб, намозга таҳорат олаверасиз. Таҳоратда ҳам ювиш жоиз бўлмаса намозга ҳам таяммум қилиб ўқийсиз. Валлоҳу аълам!