Ассалому алайкум, Ҳурматли Шайх Ҳазратлари! Мен Тожикистонинг Исфара туманидан, сизнинг ғоибона шогирдингиз Қодиров Дилшодбек бўламан. Ёшим 26да. Лицей ўқитувчиси. 2006 йилдан буён сизнинг таълифотингиз билан танишиб келаман. 5 йилдан буён ислом.уз порталидан ҳам фойдаланаман.Аллоҳнинг иродаси билан 5 йилдан буён сизга боғлана олмаётган эдим. Интернет мутахассислари билан ҳам уринардик, лекин қайсидир омилар туфайли эришмасдик. Мен, алҳамдуллилаҳ имкон қадар фарзи айн бўлган амалларни бажариб юраман. Ҳозирги кунга қадар менинг шахсий кутубхонамда сизнинг олдинрок чоп этилган 8 та китобингиздан ташқари барчаси бор. Охиргиси “Олтин силсила”нинг 3 жузи. Барчасини муаллифлик ҳуқуқи риоя қилинган ҳолда сотиб олганман. Мен сизни ўз устозим деб биламан ва бошқаларга айтаман, чунки улар менга бу саволни кўп беришади. Мен яқинда Олийгоҳни тугатаман (иккинчи маълумотни) ва динимизни тўлиқ ўрганмоқчиман. Устоз мени ғоибона шогирдликка олинг ва китобларингиз бўйича илм олишга йўриқнома беринг илтимос.
- Марҳамат.