Ассалому алайкум, ҳурматли Шайх Ҳазратлари! Бугун биродарларимиздан бирининг "соундлоуд сайтидаги маърузаларингизни кўчириш мумкин-мумкинмасли" ҳақидаги саволига жавобингизни ўқидим. Айбга буюрмасангиз, ўша соундлоуд сайти ҳақида Сиз азиз устозимга қисқача маълумот берсам. Соундклоуд.ком сайти яқин йилдан ишга туширилди ва кенг оммалашди. У сайтга аъзо бўлган киши, истаганича аудио файлларни жойлаши ва бошқаларга улашиши ёки ўзига юклаб олиши мумкин. Абу Муслим биродаримиз ҳам ўша сайтда Ислом.Уз номи остида бир сахийфа очиб, Сиз муҳтарам устозимизнинг Рамазондаги маърузаларингизни жойлаганлар. Ижозатингизсиз ўзбошимчалик қилиб маълумот берганим учун лутфан мени маъзур тутинг. Эҳтиром ила Фахруддийн.