Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Насия савдода пулини тўлай олмаса

14:37 / 21.12.2019 | М С | 2323

Ассалому алайкум!  Насия савдо тўғрисидаги савол жавобларни саволлар.уз сайтингизда қидирдим, аммо керакли жавобни топа олмадим, шунга сизга ушбу саволимни жўнатишимга тўғри келди. Мен бир ўзимнинг номимдаги автоуловни, масалан, 80 000 000 сўмга 2 йилга бир харидорга хар ойда маълум бир миқдор суммасини тўлаб юриб ва муддати тугагунча хамма суммасини тўлиқ узиш ва кейин ўша автоуловни унинг номига расмийлаштириб бериш шарти билан сотган эдим, аммо харидор шу 2 йил ичида фақат ярим пулини тўлади ва қолган қисмини хали хам тўлаб бермади, чунки қолган қисмига тўлашга шароити йўқлигини айтди. Мен унга автоуловни қайтариб бер, уни бошқа харидорга сотиб, сен берган ярим пулингни қайтариб бераман дедим ва у шунга рози бўлди. У автоуловни менга қайтариб берди, аммо у автоуловни жуда хам ёмон ахволга солган ва ундан ташқари автоуловни кредитга залог сифатида қўйган ва шу сабабли, автоулов сотилишига тақиқ қўйилган. Мен автоуловни тақиқдан чиқариб беришни сўрадим ва у чиқариб бераман деб, мана 4-5 ойдан бери алдаб юрибди. Мен бошқа харидор топдим, унга автоуловни тезроқ тақиқдан чиқариб беришим керак. Хозир энди, бошқа харидор чиққанида, эски харидор рози бўлмаяпти, унга автоуловни қайтариб беришни ва қолган пулини хам бир ойдан кейин беришини айтди. Аммо унинг ёлғонларидан кейин унга ишончим қолмади, шунга, сиздан сўрамоқчи бўлган саволларим: Мен ушбу автоуловни бошқа одамга сотсам бўладими? (менга хозир пул жуда хам зарур, чунки менинг хам қарзларим бор, уларни тўлашим керак, агар автоуловни олдинги харидорга қайтариб берсам, у пулини яна алдаб чўзиб юради деб ўйлайман). Умуман насияга сотилган (агар пулини тўлиқ бермаган бўлса) кимнинг хаққи хисобланади: сотувчиникими ёки харидорникими? 


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Сиз сотиб ҳаққингизни олиб қолганини қайтариб беришингиз керак. Келишилинган пул сотувчиники, машина эса харидорники бўлади. Мажбурлаттириб соттириб ҳаққингизни олишингиз мумкин. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat