Ассалому алайкум! 1). Ота-онага оқ бўлиш оқибатларини яхши биламан. Ота-она оқ қилдим демасада кўнгиллигини оғритиш кифоя қилишини эшитиб жуда қўрқиб кетдим. Билмай ота-онани ранжитб қўйсам кейин астойдил узр сўрасам ва Аллоҳга истиғфор айтсам дуоим ижобат бўлишидан умид қилсам бўладми?
2). Пайғамбар алайҳиссаломдан ривоят қилинган ҳадисда маҳшаргохга фаришталар жаҳаннамни судраб келишларини ва жаҳаннамга 3 тоифа бириктириб қўйилганини ва бу тоифа ҳисоб китобсиз у ерга киришини одамларга жабр зулм қилувчилар шу тоифа ичида эканлигини эшитдим. Мусулмон инсон билиб билмай оддий мисол навбат кутишда кимгадир зулм қилиб қўйиши мумкин ёки буни мушрикларга кўпроқ тааллуқли дейиш мумкинми?
3). Ақоид илмни тартиб бўйича ўрганишда Шайхимиз Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф хазратларини "Сунний ақидалар" китобиними ёки "Ақоид илми ва унга боғлиқ масалалар" китобини ўқиш керакми?
– Ва алайкум ассалом! 1). Бўлади.
2). Мушрикларга эмас Аллоҳнинг ҳамма махлуқотларига нисбатан зулм қилиш жоиз эмас. Шунинг учун зулм қилинган ўринда розилигини олиш шарт.
3). Сиз аввало Ибодати исломия китобидан бошланг. Валлоҳу аълам!