– Ва алайкум ассалом! Ишчининг қўлидаги музораба моли омонат ҳисобланади. Ушбу мол талофатга учраганда ишчи уни тўлаб бермайди. Фақат унинг айби билан, ҳаддидан ошиш ёки бепарволиги сабабли талофатга учраса тўлайди. Сармоядор шундай ҳолатларда сармояни тиклаш учун ишчидан (сармоя миқдорида) гаров талаб қилиши жоиздир. Ёки ишчининг бепарволиги сабабидан сармояга зарар етишини тўлдирадиган кафил талаб қилиши ҳам мумкин. Лекин сармоядор ишчининг зиммасига сармоя ёки фойданинг (табиий) талофатида зоминликни юклаши жоиз бўлмайди. Чунки ишчи сармояга нисбатан омонатдор шахс холос. Омонатдорга зоминликни юклаш ботилдир. Шарт ботил бўлсада музораба шартномаси тўғри бўлаверади. Зеро бундай ҳолатда ишчининг шерикликдаги сармояга зомин бўлиши, рибо зиёдасини тўлаб беришга ўхшаш муомалага айланиб қолади. Валлоҳу аълам!