Ассалому алайкум! Мен 3 фарзандимга давлаттан 330 минг пул оламан. Кам таминланмаганман. Мен олдиндан пул бераман маҳалла комитетларига, улар шу пул эвазига камтаминланган деб чиқариб беришди. Энди ўйланиб қолдим, бу мен ва оилам учун ҳаром эмасми? Ёки шу пулни бирорта кам таминланган оилага ҳадя қилсам бўладими? Лекин ўша пулни фарзандларим учун ишлатсам мумкинми? Менда ўша пулга эҳтиёжим бор. Чунки турмуш ўртоғим эҳтиёжларим учун пулни кам беради. Ўзи ойлиги оз.
– Ва алайкум ассалом! Сиз ҳақиқатда кам таъминланган оила бериб юборинг. Сиз каби уддабуронлар уларни ҳаққини еган бўлиб қоласизлар. Энг ачинарлиси қиёмат куни ўша пуллар эвазига савобларингизни бериб юборасиз. Валлоҳу аълам!