Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Насиҳат қилсангиз

14:03 / 04.12.2016 | Ибн Эргаш | 2466

Ассалому алайкум! Аксарият ёши катталарнинг, хусусан онахонларимизнинг баъзи нотўғри амалларни қилаётганлигини гувоҳи бўламиз. Айниқса фолбинга бориш, чилтон маросими, жин чиқариш, ўтганларга (авлиё, пир) атаб жонлиқ сўйиш, мушкуликушод, Аллоҳдан ўзгага дуо қилиб мадад сўраш ва бошқа амалларни бажаришлари кўп учрайди. Шундай мўтабар ёшларга кириб, хали хануз қилаётган ишларининг нотўғри эканлигини тушуниб етмаганлиги ачинарли ҳолат. Агар сўрасангиз ота-боболаримиз шу ишни қилиб келган дейишади… Ёшларда бу ҳолат учраса сўзи ўтадиган катталарни ишга соламиз. Аммо катталарнинг ўзларини хар хил бидъат ишлар устида топсакчи? Албатта биз буларни юмшоқлик ва сабр билан тушунтириш устида бардавоммиз. Шунингдеқ улар учун дуодамиз. Юқоридаги амалларнинг нотўғрилигини, аслида мусулмон киши Китоб ва Суннатдан далил кетлтирилганда унга таслим бўлиши кераклиги ҳамда ота-боболари ҳам адашган бўлиши мумкинлиги тўғрисида насиҳатлар қилишингизни сўраймиз.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Афсус биз ўзимизни илмли деб билганлар ҳам шу кампир ва чолларга таъсиримизни ўтказа олмаяпмиз. Ўзимиз билан Аллоҳ таолонинг ўртасини ислоҳ қилганимизда эди, Аллоҳ таоло биз билан уларнинг орасини ҳам ислоҳ қилиб қўйган бўлар эди. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat