Ассалому алайкум! Ҳурматли диндошларим менда битта савол бор эди.Телеграмда битта атеист гуруҳга қўшилдим У гуруҳда атеистлар Роббимиз Аллоҳ азза ва Жалла га ва Пайғамбаримиз Муҳаммад с.а.в га каликатура расмлар ва сўзлар ишлатишди.Бунга чидаб туролмадим,аммо амалда ҳеч нарса қилиш қўлимдан келмади.Саволим шундан иборатки мен Пайғамбаримизни ҳимоя қила олмаганим учун Аллоҳнинг олдида айбдорманми юқми,иймонимда камчилик бўлиб қолқими йўқми шиуни билмиқчи эдим,шундан жуда хавотирдаман.Илтимос жавоб беринг.Аллоҳ рози бўлсин сизлардан.
– Ва алайкум ассалом! Илмий раддия беришга қодир бўлмасангиз гуноҳкор эмассиз. Динингизни чуқур ўрганинг, китоб ўқинг. Валлоҳу аълам!