Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қийнаётган саволим

00:00 / 11.11.2011 | eski savollar | 3273
Ассалому алайкум Шайҳ жаноблари. Мени қийнаётган бир масала ҳақида сиздан маслаҳат олмоқчиман.Аввалдан раҳмат Оллоҳ сиздан рози бо'лсин.Мен қиз фарзандимни 3 йили 7 ой аввал турмушга узатдим.Шу муддат ичида фарзандли бо'лишмади.Қуда томон табибларга ко'рсатяпмиз деб айтишди.Мен ҳам безовта бо'либ қизим бизникига меҳмонга келганда,мутаҳассис табибга олиб бордим.Табиб қизимни ҳали "бокира" экан,қизингиз соглом ҳали қатор-қатор фарзандлар ко'радиган,деди.Шу воқеадан со'нг ,қизимни қистовга олиб яҳшилаб со'радим.Қизим бо'лган воқеаларини айтиб берди.Биринчидан Қудаларим,куёв о'глим қизимга жуда қаттиқ туришар экан,бу нарсани ҳеч кимга айтмайсан деб,ҳатто қо'рқитишар экан.Куёв о'глимдеги ҳолат мужози пастликка ҳам кирмайди.Қизим "бокира"эканку,ҳатто яқинлик қила олмайдиган ҳам экан.Бу ҳолатда яшатиш керакми,ажратиб олиш керакми ҳайронман.Илтимос чиройли эчимини билдиришингизга муҳтожман.Салом ва эҳтиром билан Онаизор.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Ихтиёр ўзларингизда. Шариатда сизларга ҳақ берилган.Саъид ибн Мусаййиб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:«Ким бир аёлга уйланса-ю, унга қовушишга қодир бўла олмаса, унга бир йил муддат берилади. Қовуша олса олди, бўлмаса, оралари ажратилади», деди».Бу ҳолатда айб эрда бўлади. Жинсий ожизлиги учун хотинга жинсий яқинлик қила олмайди. Бундай ҳолатда унга шариат ҳукми бўйича бир йил муддат берилади. Чунки жинсий ожизлик нозик хасталикдир. Унга даво топиш ҳам осон эмас. Фақат вақт ўтиши билан хотиржамлик асосида бир натижага эришиш мумкин. Ҳар кимнинг мижози ҳар хил бўлади. Баъзи эркаклар жинсий маънода ёзда яхши қўзғолсалар, баъзилари қишда яхши қўзғоладилар. Бир йил муддат беришда эса, тўрт фаслнинг тамом ўтишигача имкон берилган бўлади. Шундан сўнг ҳам жинсий ожизлик давом этаверса аёлга ажрим ҳаққи бери-лади. Жинсий қониқиш ҳаққи адо этилмаганидан кейин аёл мазкур ҳаққа эга бўлади.

Топ рейтинг www.uz Openstat