Ассалому алайкум! Аёлим билан кўп жанжаллашиб турардик, яхшилик қилдим, сабр қилдим, лекин юмшамади, талоқ бер деган гапни хам кўп ишлатди. Охирги марта гапирди, мен бугундан бошлаб сенга 1 талоқ дедим. (Уни холати хайз кўриб бўлган яқинлик қилинган.) Мен энди у билан яшамоқчи бўлсам кейинги хайз кўришини кутишим керакми? ёки хайз кўрме туриб унга яқинлик қилсам никохимиз сақланиб қоладими? Аслида бу холатда оила сақланиб қолиши учун нима қилса тўғри йўл бўлади?
– Ва алайкум ассалом! Бир ражъий талоқ тушган. У билан яшамоқчи бўлсангиз, кейинги ҳайз келишини кутишингиз шарт эмас. “Сени қайтариб олдим” дейиш, жимо ва унга олиб борувчи ишлардан бири билан ражъат қилишингиз (қайтариб олишингиз) мумкин. Валлоҳу аълам!