Беморлик бўлгани учун рухсат берилган нарсаларда иложи борича тақво тарафи олинади. Шунинг учун сиз сўраган масалада ҳам имкон қадар эҳтиёт тарафини олиш керак. Табиб ҳам, бемор ҳам эринмаслиги лозим. Имкони мутлақо бўлмаган нарсада Аллоҳ ҳеч бир кимсани тоқатидан ташқари нарсага мажбур қилмайди.