Ассалому алайкум шайх ҳазратлари, Мен жуда ёшлигимдан бери ро'за тутаман, ҳамма ибодатда собит туришга ҳаракат қиламан. Шу кунга қадар ҳеч бир нарсани баҳона қилмай ибодат амалларини бажариб келдим. Лекин ҳозирда кун бо'йи компютер олдида ишлашимни инобатга олиб ота-онам ро'за тутишимга қаршилик қилишаяпти. Я'ни узоқ вақт компютер олдида оч қоринда о'тириш гемоглабиннинг парчаланиб кетишига, бу эса камқонликка олиб келаркан, усиз ҳам о'зи қоним камроқ. ба'зида оч қоринда компютерда ишлаганимда олдинлар ҳам бошим қаттиқ ог'риб қоларди. Аммо мен ро'за тутишни жуда ҳоҳлайман, шу билан бирга ишламасам ҳам бо'лмайди. Шу вазиятда нима қилай бошим қотган, илтимос тезроқ жавоб ёзсангиз. Аввалдан раҳмат.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Рўза тутиш фарз. Унга амал қилиш зарур. Зарар қилмайдиган даражада ишланг. Кейин дам олинг.