Ассалому алайкум, ҳурматли Шайх Ҳазратлари! Жиҳодда шаҳид бўлганлардан ташқари шаҳидликнинг бир қанча турлари борлиги маълум. Ундан ташқари ҳадисларда “фалон ишни қилган одамга шаҳиднинг савоби берилади, фалон калималарни айтиб вафот этиб қолса шаҳид ҳукмида кетади” деган жумлалар бор. Мана шу мақомга эришган шаҳидларга ҳам жиҳодда ўлдирилган шаҳидлар каби яқинларидан 70 кишини шафоат қилиш ҳуқуқи бериладими?
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
Улар шаҳидлик ҳукмида бўлади. Мазкур ҳуқуққа эга бўлмайдилар.